Ла Лигада яна бир мураббий ишдан олинди
Каталониянинг "Эспаньол" клуби Пабло Мачинни бош мураббий лавозсимидан истеъфога чиқарди. Бу ҳақла клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра жамоа раҳбарияти қайд этилаётган қониқарсиз натижалардан сўнг 44 ёшли муатахассисни ишдан олишга қарор қилган.
Маълумот учун, Мачин “Эспаньол”ни жорий йилнинг 7 октябридан буён бошқариб келмоқда. У каталонияликлар бош мураббийи сифатида 9 та ўйин ўтказди уларнинг бор йўғи 1 тасида ғалаба қозонди. Қолган 3 тасида дуранг ва 5 тасида эса мағлубият қайд этди.
“Эспаньол” 10 очко билан мусобақа жадвалида сўнгги 20-ўринда бормоқда.
Фикрлар