Ла Лигада йилнинг энг яхши мураббийи ким бўлди?
"Жирона" клуби бош мураббийи Мишель Санчес Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
48 ёшли мутахассис бу совринни 2023/24 йилги мавсум якунида қабул қилиб олди.
Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионатида 3-ўринни эгаллади ва илк бор Чемпионлар лигасига йўлланма олди.
Карло Анчелотти ("Реал"), Эрнесто Вальверде ("Атлетик"), Диего Симеоне ("Атлетико") ва Марселино Гарсия Тораль ("Вильярреал") каби мураббийлар ҳам совринга даъвогарлик қилди.
Фикрлар