Ла Лиганинг кейигни турида "Реал"нинг икки етакчи футболчиси ўйнамайди

"Реал" ярим ҳимоячилари Винисиус Жуниор ва Тони Кроос Ла Лига доирасидаги "Кадис"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бер олмайди.

"Cope" журналисти Аранча Родригес хабарига кўра, Винисиус ва Кроос Ла Лиганинг 29-тур учрашуви олдидан машғулотларни ўтказиб юборишган. Мушакларда чарчоқ туфайли улар "Кадис" билан ўйнамайдилар.

Манбанинг хабарига кўра,  Мадрид клуби Винисиус ва Кроосни Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Челси"га қарши жавоб ўйинида (биринчи ўйин - 2:0) майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришларини кўзлашмоқда.

Шунингдек, Ферланд Менди ҳам жароҳат туфайли 19-мартдан бери майдонга тушмаяпти. У мушак жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!