Лам: "Жамоа фақат бир футболчига боғланмаслиги керак"
"Бавария" собиқ ҳимоячиси Филипп Лам Жамал Мусиаланинг жароҳатдан сўнг сафга қайтиши ва клубдаги ўрни ҳақида гапирди.
"Мусиаланинг жароҳатдан қандай ҳолатда қайтиши қизиқ. "Бавария" усиз ҳам барқарор ва ажойиб ўйинлар кўрсатяпти. Ҳозирда катта эътибор Харри Кейнга қаратилган ва у бунга голлари билан жавоб бермоқда. Жамал клубдаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бири, унинг шартномаси 2030 йилгача узайтирилган. Ҳа, у жуда иқтидорли ва меҳнаткаш футболчи. Бироқ гап шундаки, унинг қайтиши жамоа ўйинини янада такомиллаштирадими ёки аксинча бўладими? Жамоа бир футбол атрофида қурилганида эмас, балким умумий бирлик ортидан муваффақиятларга эришади", - деди Лам
Эслатиб ўтамиз, Мусиала Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖга қарши учрашувда жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.



Фикрлар