Ламин Ямалнинг жароҳати қанчалик жиддийлиги бўйича маълумот берилди
"Барселона" вингери Ламин Ямал жорий мавсумнинг қолган қисмида иштирок этолмаслиги маълум бўлди.
18 ёшли футболчи Ла Лига доирасида "Сельта"га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида пенальти ижро этиш вақтида жароҳат олганди. Унда сон орқа қисми мушаги узилиши гумони билдирилган эди.
Бугун клуб матбуот хизмати тиббий текширув натижасида Ямалда мушак жароҳати тасдиқланганини маълум қилди. Унинг Ла Лигада мавсумнинг қолган ўйинларини ўтказиб юбориши кутилмоқда, бироқ футболчи жаҳон чемпионатига тайёр бўлиши мумкин.

Фикрлар