
"Ланс" ҳимоячиси Ҳусанов ҳақида гапирди
"Ланс"нинг асосий ҳимоячиларидан бири Жонатан Градит Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, футболчимиз билан сўзлашиш қийин бўлмоқда.
"У француз тилини ўрганмоқда. Абдуқодир раҳмат айтишни, миннатдорчилик билдириш каби кичик-кичик сўзларни айта олади. Сўнгги пайтларда Ҳусанов ўзига бўлган ишончини ошириб олди. Шунингдек, у жанговар руҳга эга", - деди 31 ёшли ҳимоячи.
Градит ушбу мавсум "Ланс" таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга ҳам улгурди. 2019 йилда жамоага келиб қўшилган Жонатаннинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Фикрлар