"Ланс" ҳимоячиси "Рома"га ўтади
"Ланс"нинг асосий ҳимоячиси Кевин Дансо "Рома"га кўчиб ўтишга яқин турибди. Ушбу трансфер борасида томонлар келишиб олишди, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, ҳимоячини римликлар 25 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олади. Футболчи билан эса узоқ йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Дансони анча пайтдан бери топ клублар кузатиб келади. Уни Франциянинг бир нечта жамоалари ҳам ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо Дансо Италияни танлади.
Маълумот учун, Кевин 2021 йили "Аугсбург"дан 5,5 миллион еврога сотиб олинган.
Фикрлар