Лапорта “Барса”га зўр ҳужумчи олиб бермоқчи

Chery Tigo 7 PRO

“Барселона” клуби хўжайини Жоан Лапорта янги бош мураббий Ханс-Дитер Фликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқда.

Испаниянинг  Sport нашри маълумотига кўра, Лапорта “Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альваресни Каталонияга олиб келишни режалаштирган.

Клуб раҳбари аргентиналик жаҳон чемпиони амалга оширлаётган янги лойиҳанга ҳар жиҳатдан мос тушади, деб ишонмоқда.

Хулиан Альварес “Манчестер Сити”да норвегиялик тўпурар Эрлинг Холанд соясида қолиб келяпти. Хосеп Гвардиола қўл остида жами 103 та учрашувда майдонга тушган Альварес 36 та гол ва 18 та ассист муаллифи бўлган.

Transfermarkt портали экспертлари 24 ёшли ҳужумчини 90 миллион еврога баҳолаган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!