Лапорта босим остида. "Барса" мухлислари нимадан норози?
Испания чемпионати доирасида "Барселона" сафарда "Осасуна" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Каталония клуби президенти Жоан Лапорта "Эль Садар" стадионини тарк этаётган пайтда мухлислар томонидан босим остида қолди.
Хабар қилинишича, "кўк-анорранглилар" мухлисларидан бири Лапортага нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган.
Ўз навбатида функционер машинага ўтиргунга қадар жамоа мухлисларининг айрим эътирозларига изоҳ беришга ҳаракат қилди.
Фикрлар