Лапорта Бускетс билан янги шартнома бўйича гаплашиб олади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс шартномаси якунланганига қарамай, Каталония клубида ўйнашда давом этиши мумкин, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, яқин орада ярим ҳимоячи клуб президенти Жоан Лапорта билан учрашади ва у ерда янги битим шартлари муҳокама қилинади. 16 декабрь куни 34 ёшли футболчи Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. У 2023 йилнинг ёзида МЛС клубига ўтишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2022/23 йилги мавсумда Бускетс барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!