Лапорта: "Челси" билан ҳеч қанақа муаммо йўқ"

"Барселона" жамоаси президенти Жоан Лапорта Френки де Йонгнинг трансфер масаласи ва "Челси" билан трансферлар ойнасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. 

"Френкини "Челси"га таклиф қилмаганмиз. Ҳеч қачон бундай бўлмаган. Биз Тед Боули ("Челси" президенти) билан Барселонада шунчаки гаплашдик. 

У билан ажойиб тушлик қилдик. Сўнг фақат футбол ҳақида суҳбат қурдик. 

Боули - ўзгача инсон. Бизда "Челси" билан ҳеч қанақа муаммо йўқ. Биз харид қилган футболчилар ўз хоҳишига кўра, "Барса"ни танлади. Биз уларга эшик очдик, холос", - деди Лапорта. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!