Лапорта Флик билан шартнома узайтирилиши ҳақидаги саволга ойдинлик киритди

CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 2027 йилгача шартнома имзолайди. Бу ҳақда клуб президенти Жоан Лапорта маълум қилди:

"Биз Флик билан келишиб олдик. Шартнома 2027 йилгача узайтиради. Ҳозирча расман имзоланмади, лекин Ханс доим сўзида туради" — деди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида тугаши керак эди.

Маълумот ўрнида, Флик бошчилигидаги "Барселона" 2024/2025 йилги мавсумда:

– Ла Лигани ютди
– Испания кубогини қўлга киритди
– Чемпионлар лигаси ярим финалида "Интер"га мағлуб бўлди (3:3, 3:4).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!