Лапорта: Гегемонлигимизни давом эттирмоқчимиз
Жоан Лапорта "Барселона"нинг Чемпионлар лигаси учун курашмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
“2003 йил энг қийин пайт эди. Бизда камомад ва катта қарз бор эди. Ҳозир ҳам вазият худди шундай. Эҳтимол, 20 йил ўтганини ҳисобга олсак, ҳолат анча ёмонроқ. Яна бу мураккабликларга молиявий фейр-плейни қўшиш керак. Ла Лига ўрнатадиган қоидалар бор. Ушбу клуб бошқаруви билан боғлиқ маълум қийинчиликлар туғдиради, аммо биз мослашишимиз керак.
Клубни қутқардик, жамоа яна рақобатбардош. Бизнинг асосий мақсадимиз - Ла Лига. Биз максимал барқарорликка эришишни, бахтсиз ҳодисаларга дуч келмасликни хоҳлаймиз. Биз шу ердамиз, курашни давом эттирамиз, Ла Лигани ютдик.
Биз Ла Лигада гегемонлигимизни давом эттирмоқчимиз ва Чемпионлар Лигасида рақобатбардош бўлиш сари яна бир қадам ташламоқчимиз. Бу муҳим", - деди "Барса" президенти.
Фикрлар