Лапорта Левандовски трансфери ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта журналистлар билан суҳбатда польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскининг "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Роберт — фантастик футболчи. Унинг Мюнхен клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор. Шунинг учун ҳам бу трансфер ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Ҳа, биз ҳозир музокара олиб бормоқдамиз. Аммо бунинг барчаси “Бавария” раҳбариятига ва Левандовскининг сўнгги қарорига боғлиқ”, — дея фикр билдиради Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, матбуотда 33 ёшли польшалик футболчи ёзги трансфер ойнасида Каталония жамоасига ўтишни хоҳлаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!