Лапорта «Олтин тўп» ҳақида: «Умид қиламиз, адолат ғалаба қозонади»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа ҳужумчиси Ламин Ямалнинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ёш юлдуз клуб мухлисларини майдондаги ўйини билан мафтун этаётган футболчилардан бири ҳисобланади.

«Ламин Ямал — ўзини мухлисларни хурсанд қиладиган футболчи, деб биладиган ўйинчилардан бири. Биз адолат устун келишига умид қиламиз ва «Олтин тўп»ни «Барселона» футболчиси олади, деб ишонамиз. Агар бу соврин Ламинга насиб этса, жуда хурсанд бўламиз», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barça Universal нашри.

«Олтин тўп» соҳиби учун овоз бериш якунланган. Энди натижалар 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Ҳозирча асосий даъвогарлар сифатида Ламин Ямал ва Ҳарри Кейн тилга олинмоқда.

Янги мавсумда 19 ёшли Ямал барча мусобақалар доирасида саккизта ўйин ўтказди, саккизта гол урди ва олтита голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!