Лапорта:

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячи Педри борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Мен Педри фаолиятини "Барса"да тугатишини истайман. У бу клубнинг буюк футболчилари изидан бориши керак. Биз унинг карьераси Месси, Иньеста ва Хавиники каби бўлишини хоҳлаймиз. 

Хави ва Иньеста деярли фаолиятини "Барселона"да якунлади. Шунингдек, Лео ҳам 14 йилини шу ерда ўтказди. Уларнинг барчаси клуб учун борини берди. Умид қиламан, Педри ҳам шундай қилади. 

1 миллиардлик товон пули шуни кўрсатадики, биз унинг бутун умрини "Барса"да ўтказишини хоҳлаймиз. Бироқ Педри бундан ҳам қимматроқ", - деди Лапорта. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию