Лапорта Хавига ваъда берди

"Барселона" клуби президенти Хавига польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски трансферини яқин вақтлар ичида ҳал қилишини айтган. Бу ҳақда журналист Хави Мигель хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" президенти тез орада 45 миллион евро + бонуслар эвазига "Бавария" мазкур трансферга кўндиришини айтган. 

Аввалроқ, мюнхенликлар ўз ҳужумчиси учун 50 миллион евродан юқори бўлган таклифларни кўриб чиқишини маълум қилганди. 

33 ёшли голеадор айни вақтда "Бавария"нинг мавсумолди тайёргарлик машғулотларига келиб қўшилган, аммо кетиш истаги уни ҳамон тарк этмаган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!