Лапорта яқин йиллар ичида Ла Лигада танҳоҳокимликни ўз қўлига олмоқчи

"Барселона" яқин йиллар ичида ўз таркибини жиддий кучайтиришни режалаштирган. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

"Биз чемпионлик учун курашда асосий даъвогармиз. Асосий мақсадимиз Ла Лига ғолиблигини қўлга киритишдир. Ҳозир бизда ёш ва тажрибали футболчилардан ташкил топган яхши жамоа шаклланди.

Ўйлайманки, икки йилдан кейин биз янада кучлироқ бўламиз ва рақобатбардош таркибни йиғамиз. Биз Ла Лигада энг зўр бўлишни режалаштирмоқдамиз", - деди "Барcа" раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 14-туридан кейин Хави шогирдлари турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчисидан икки очкога олдинда боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!