"Лацио" - "Интер": Матнли трансляция

Италия А Серияси 3-туридан ўрин олган "Лацио" - "Интер" учрашувини ушбу ҳавола орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг энг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун, ушбу ҳаволани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув дуранг билан якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Барелла сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Патрик сариқ карточка ишлаб олди.

  • 86'

    Сенси ҳам рақибнинг юзига зарба бергани учун майдондан четлатилди.

  • 83'

    Ҳакимининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 82'

    Корреа ҳозир барчасига нуқта қўйиши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 79'

    Лаццари сариқ карточка олди.

  • 79'

    Шкриняр ва Лаутаро ўрнига Дамброзио ва Санчес майдонга тушди.

  • 77'

    Ҳакимининг рейдини Стракоша бир амаллаб тўхтатиб қолди.

  • 73'

    Видаль ўрнига Брозович майдонга тушди.

  • 70'

    Иммобиле эса майдондан четлатилди. У Видалнинг юзига зарба бериб юборди.

  • 69'

    Видаль сариқ карточка олди...

  • 65'

    Луис Альбертонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 63'

    Римликларнинг бурчакдан узатган тўпи Пароло томонидан дарвозага аниқ йўналтирилмади.

  • 61'

    "Интер" ҳимоячилари гол ўтказиб юборгач, иккинчи қаватдан узатилган тўпларни бехато қайтармоқда.

  • 59'

    Перишичнинг узатмаси ўхшамади.

  • 55'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Милинкович-Савич ҳисобни тенглаштирди. Бош билан берилган зарба жуда аниқ чиқди.

  • 54'

    Савичнинг узатмаси ўтмади.

  • 52'

    "Интре"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 50'

    "Интер" ҳисобда олдинда бораётгани туфайли шошмай, хотиржам ҳаракат қилмоқда.

  • 47'

    Лаутаро ташлаб берган тўпни Лукаку дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Барелланинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Интер" бурчак зарбасини комбинацион тарзда амалга оширди. Аммо уруниш бесамар кетди.

  • 42'

    Лукаку очиқчасига ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 39'

    Ҳакимининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 36'

    Фарес сариқ карточка ишлаб олишга ҳам улгурди.

  • 35'

    Марушич ўз ўрнини Фаресга бўшатиб беришга мажбур бўлди.

  • 33'

    Марушичга тиббий ёрдам зарур.

  • 30'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро ҳисобни очмоқда. Жарима майдони ичида уни ёлғиз қолдиришди.

  • 27'

    Лаутаронинг зарбаси ноаниқ кетди. Бош билан берилган зарба анча хавфли чиққанди.

  • 25'

    Жамоалар майдон марказида кураш олиб боришмоқда.

  • 22'

    Лаутаро рақибнинг хатосидан фойдалана олмади. Тезроқ зарба йўллаш керакмиди?!

  • 19'

    Хандановичдан сейв. "Лацио" футболчилари яхши имкониятдан фойдалана олмади.

  • 18'

    Хоакиннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 13'

    "Интер" тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда. 

  • 10'

    Бурчак зарбасини "Лацио" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

  • 9'

    "Лацио" қарши ҳужумда хавфли ўйнамоқда.

  • 5'

    "Лацио"нинг тезкор қарши ҳужуми бартараф этилди.

  • 3'

    Иммобилега тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттирилади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгуришди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Лацио" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги 3-турнинг марказий учрашувларидан бири бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!