"Лацио" де Врейнинг маошини оширмоқчи

Римнинг “Лацио” клуби ҳимоячи Стефан де Врей жамоа билан шартномасини узайтириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport римликлар душанба куниёқ 25 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришлари мумкин.

“Бургутлар” голландиялик ҳимоячига 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи. Бу шартномага кўра, де Врей Чиро Иммобиле ва Лукас Лейва билан энг кўп маош олувчи футболчилар сафига киради.

Унга кўра, де Врей йили га2,5 млн евро миқдорида маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!