"Лацио" етакчиси жароҳат олди
"Лацио" ҳужумчиси Хоакин Корреа жароҳат олди.
"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, Хоакин жароҳати сабаб 4 ҳафтани ўтказиб юборади. Футболчи шунингдек, 15 январь куни бўлиб ўтадиган Рим дербисида ҳам иштирок эта олмайди.
Маълумот учун, Корреа жорий мавсум "А" Серияда 1та гол урди ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилди. Қолаверса, Хоакин чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўз ҳисобига 2та гол ва 2та ассист ёздириб қўйган.
Фикрлар