"Лацио" футболчисини кўчада тунаб кетишди

“Лацио” ярим ҳимоячиси Том Башични Рим кўчаларидан бирининг ўртасида ўғри урди.

Football Italia хабарига кўра, футболчи жамоадошлари билан учрашиш учун ресторанга йўл олган. Бироқ, у машинасидан тушиши билан мотоцикл шлемини кийган қароқчи унга қарата қурол ўқталган.

Басич қароқчига Rolex Daytona соатини берган, шундан сўнг у мотоциклга ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Жорий мавсум Басич “Лацио” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!