"Лацио" гранд клублар талашаётган футболчидан воз кечди

 
 
"Лацио" ҳимоячиси Стефан де Врей Англия чемпионати етакчиси "Челси" ва Бундеслиганинг энг кучли клуби "Бавария" ўртасида талаш бўлмоқда.
 
Январь ойида бу футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган ҳар икки клуб айни пайтда футболчи билан музокара олиб бормоқда. Ҳар икки жамоа ҳам бу футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилмоқда.
 
"Лацио" раҳбарияти эса шартномаси 2018 йилгача тузилган Стефан де Врей билан келишувни узайтиришга ҳаракат қилмаяпти ва 35 миллион евро тўланадиган бўлса, бу ҳимоячини бошқа жамоага қўйиб юборишга розилигини билдирмоқда.
 
"Челси" устози Антони Конте Стефан де Врейни Ҳари Кэхиллнинг ўрнида ўйнатмоқчи. "Бавария" эса мавсум оралиғида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
 
Стефан жорий мавсумда "Лацио" таркибида Италия чемпионатининг 11 учрашувида қатнашиб, рақиблар дарвозасига битта гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!