"Лацио" "Ливерпуль" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Италиялик журналистлар маълумотига кўра, 31 ёшли хавбек хизматларига "Лацио" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клу англиялик футболчи билан эркин агент мақомида шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Лаллана атрофидаги вазиятни, шунингдек "Лестер" ҳам кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи мерсисайдликлар либосида АПЛ баҳсларида 13 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол куиритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!