“Лацио” МЮ ҳал қилолмаётган ишни беш миллион қўшиб уддаламоқчи
“Лацио” раҳбарияти трансферлар вақтида “Манчестер Юнайтед”га рақобат кўрсатишга бел боғлаган.
Ҳар икки клуб “Бенфика” ярим ҳимоячиси Флорентино олишга ҳаракат қилади. Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” португалиялик иқтидор эгаси учун “Бенфика”га 20-25 миллион евролик таклиф берганди.
Италияликлар ёш футболчи учун 30 миллион евро тикди."Банфика"га футболчи қаерга кетишининг фарқи йўқ. Уларни қайси жамоа кўпроқ тўлаши қизиқтиради.
20 ёшли Флорентино жорий мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар