"Лацио" ўз етакчиси билан шартномани узайтиради

Римнинг "Лацио" клуби раҳбарияти жамоа тўпурари Чиро Иммобиле билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футблолчи билан имзоланадиган янги келишув 2023 йилга қадар амал қилади. Агар ушбу шартнома имзоланса, Иммобиленинг йиллик маоши 3,2 миллион еврога кўтарилади.

Сўнгги маълумотларга қараганда Иммобиле ФИФА кунлари якунлангач Италия терма жамоасидан қайтиб келади ва шундан сўнг ушбу шартномага имзо чекади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!