"Лацио" тўпурари "Олтин бутса" учун курашда Роберт Левандовскини ортда қолдириши мумкин

Италия А Серияси 36-тури доирасида "Лацио" "Верона"ни қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рим клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле ушбу баҳсда хет-трик муаллифи бўлди ва А Сериядаги голлари сонини 34 тага етказиб олди.

Шу тариқа, форвард "Олтин бутса" учун курашда Роберт Левандовски (34) билан бир хил натижани қайд этиб турибди. Бироқ, италиялик футболчининг ҳисобида яна иккита захира ўйини мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!