"Лацио" устози А Серияга қайтганидан афсусда
Маурицио Сарри Премьер-лигадан А Серияга қайтишни хато, деб атади.
Италиялик мураббий 2018-2019 йилларда "Челси"ни бошқарган ва клуб билан Европа лигасида ғолиб чиққан. Кейинчалик у "Ювентус"га ўтди ва бир йилдан сўнг Турин клубини ҳам тарк этган.
"Ювентус"да фақат Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш истаги бор эди. Мен у ерга карьераси якунланишига яқин келиб қолган бир гуруҳ ўйинчилар билан ўйин услубини ўзгартиришим керак эди. Ишончини йўқотган жамоа билан фақат Скудеттони қўлга киритдим.
Премьер-лигани тарк этишни хоҳлаганимда, хато қилганман. Италияга қайтиш хато бўлди", - деди "Лацио"ни бошқараётган Сарри "La Repubblica" нашрига.
Фикрлар