"Lausanne Grand Slam 2026" турнири. Бугун 8 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз!
Бугун Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги нуфузли турнир старт олди.
Мусобақанинг биринчи кунида енгил вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар вакили медаллар ҳамда муҳим рейтинг очколари йўлида татами чиқади.
Дзюдочиларимизнинг илк давра учрашувлари:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров – Урал Бахтияров (Туркманистон)
-60 кг: Баҳром Ботуров – Али Попалзай (ИЖФ Рефугее Теам)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев – Флориан Боекер (Германия)
-66 кг: Азизбек Ортиқов – Ҳаҳик Мартиросян (Украина)
ҚИЗЛАР
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Мерве Азак (Туркия)
-48 кг: Улбусин Ҳакимова – Сабина Гулязова (Россия)
-52 кг: Сита Кадамбаева – Паулина Мартинез (Мексика)
-52 кг: Сўдиёна Рафкатова – Габриела Димитрова (Болгария)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар