Ads

Агар “Реал” бугун мағлуб этилса, "Леганес" мухлисларини ажойиб сюрприз кутмоқда.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра агар “Леганес” бугун “қироллик клуби” устидан ғалаба қозонса, 8-15 апрель кунлари клуб дўконларидан жамоа либосини сотиб олган мухлисларга ушбу футболка учун тўланган маблағлар қайтариб берилади. Ушбу лойиҳа муаллифи жамоа ҳужумчиси Александр Шимановски ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда бугунги ўйин учун жами 12 450 та чипта сотилган ва шуларнинг бор йўғи 50 таси мадридлик мухлисларга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда мусобақа жадвалида 3-ўринда, “Леганес” эса 13-ўринда бормоқда. Улар ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.