Хабарингиз бор кеча Мадриднинг “Реал” клуби “Леганес”га қарши Ла Лиганинг 16-тур қолдирилган учрашувини ўтказди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич учрашувнинг энг яхшиларидан бири бўлди. Хорватиялик футболчи ушбу баҳсда шерикларига жами 91та тўп узатишини амалга оширган ва уларнинг 96,7% аниқ етиб борган.

Маълумот учун, Ковачич жорий мавсум чемпионатда жами 10та учрашувда иштирок этган ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.