Легионер футболчиларимиз сони яна биттага кўпаймоқда!

"Локомотив" ҳимоячиси Шерзод Файзиев фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, у легионерга айланади. Ҳимоячига Малайзия чемпионатидан таклифлар бор. Катта эҳтимол билан, Шерзоднинг трансфери бугун эълон қилинади. 30 ёшли футболчи жорий мавсум "темирйўлчилар" либосида Суперлигада 5 баҳсда майдонга тушди.

Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
24/05/2022 21:01
Пахтакор муваффакиятга эришиши учун хомийлар томонидан жуда катта пуллар ажратилиши керак шу пулларни мазза килиб клуб рахбарлари сарфласалар галаба келади