Легионеримиз ассист қилган ўйинда "Зенит" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

  • 19 ноября, 2021, 23:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

РПЛ 15-туридан ўрин олган "Зенит" - "Нижний Новгород" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Меҳмонлар сафида Дзюба хет-трик қайд этган бўлса, Мальком ва Чистяков биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Мезбонларнинг ягона голи Козлов томонидан урилди. Қизиғи, мазкур голга ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ассистентлик қилди. 

Ушбу натижадан сўнг "Зенит" очколари сонини 33 тага етказиб олиб, РПЛ турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 14 очкоси бор "Нижний Новгород" айни дамда 13-поғонани банд этган.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию