Легионеримиз бугун дебют қилиши мумкин

Бугун Эрон чемпионати 20-тур ўйинлари старт олади.

Кеча Шерзод Темиров трансферини эълон қилган "Персеполис" ўз майдонида "Мес Рафсанжан" клубини қабул қилади. Мазкур ўйинда вакилимиз дебют қилиши кутилмоқда. Баҳс Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.

Маълумот учун, "Персеполис" айни дамда 42 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!