Легионеримиз энг қиммат футболчи номидан айрилди

Қозоғистон премьер-лигасида “Тобол” шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Сергеев 2022 йилги мавсумни чемпионатнинг энг қимматбаҳо футболчиси сифатида якунлаган эди.

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world портали мутахассислари томонидан 1,4 миллион еврога баҳоланган легионеримиз нархи мавсум давомида 300 минг еврога арзонлаганига қарамай, Қозоғистон Премьер-лигасининг  энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлиб турганди.

1_4

Бироқ, “Астана” жамоаси ўз сафига Дембо Дарбони қўшиб олганидан кейин энг қимматбаҳо футболчи номи энди африкалик легионерга ўтди.

Дембо Дарбо ўз даврида “Шахтёр Солигорск”да ўйнаганидан кейин Бирлашган Араб Амирликларининг “Ан-Наср” жамоасига кўчиб ўтганди. Араб юртида бир неча ой ўйнаган футболчини дубайликлар “Астана” клубига ижарага бериб юборди.

Гамбия терма жамоаси ҳужумчисининг трансфер суммаси 2,5 миллион еврога баҳоланган ва у Қозоғистон чемпионатида энг қиммат футболчи сифатида қайд этилган.

2021 йилнинг бошидан бери Қозоғистон Премьер-лигасида ўйнаётган Игорь Сергеев қўшни мамлакат юқори дивизионида ҳозирга қадар иккита жамоа шарафини ҳимоя қилиб улгурди. Дастлаб, “Пахтакор”дан “Актобе”га кўчиб ўтган тўпурар кейинчалик ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Тобол” билан шартнома имзолади.

Игорь Сергеев “Тобол” сафида муваффақиятли тўп тепмоқда. 2021 йилги мавсумни Қохзоғистон чемпиони сифатида якунлаган ҳамюртимиз, ўтган йили чемпионатнинг бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, 29 ёшли ҳужумчимиз клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа – Европа Чемпионлар лигасида қатнашган ва саралаш турнирида голлар ҳисобини очган ўзбекистонлик футболчилар сафига қўшилди.

Умуман олганда, янги мавсумда Қозоғистон Премьер-лигасида 25 та хорижий мамлакатдан келган 99 нафар легионер тўп тепиши кутиляпти.

Энг кўп хорижий футболчи Россиядан келган. Рус футболи тарбияланувчиларидан 25 таси Қозоғистон юқори дивизионида маҳорат кўрсатадиган бўлди. Украина, Беларусь, Бразилия ва Сербиядан саккиз нафарда чарм тўп устаси қатнашади.

Қўшни мамлакат чемпионатида Ўзбекистондан икки нафар футболчи қайд этилган. Игорь Сергеев чемпионатнинг энг маҳоратли тўпурарларидан бири сифатида қадрланади. Ҳужумчимизга Россия премьер-лигаси жамоаларидан таклиф бўлаётгани айтилганди. Ҳозирча, бу борада ҳеч қандай янгилик йўқ ва Сергеев ҳамон “Тобол” рўйхатида турибди.

Қозоғистон премьер-лигасининг яна бир кучли клуби – “Ордабаси” Беларуснинг БАТЭ клубидан Шаҳбоз Умаровнинг трансферини тўлиқ сотиб олди. Ҳужумкор футболчимиз БАТЭда мураббийлар штаби билан можаро юз берганидан кейин ўтган йили ёзда ижара асосида “Ордабаси”да ярим мавсум ўйнаганди.

Унинг ҳаракатлари клуб раҳбариятига маъқул келди. “Ордабаси” https://www.transfermarkt.world портали 400 минг еврога баҳолаган ўзбекистонлик футболчининг трансферини БАТЭдан 50 минг еврога сотиб олди.

Шаҳбоз Умаров ўтган мавсумда мазкур жамоа билан Қозоғистон кубогида ғолиб чиқди.

500_635e05c051b50

Демак, 2023 йилги чемпионатда ўзбекистонлик футбол мухлислари Қозоғистон Премьер-лигасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки ўйинчиси – Игорь Сергеев ва Шаҳбоз Умаров ўйнайдиган “Тобол” ва  “Ордабаси” жамоаларига ишқибозлик қилади.

Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!

Тўпурар ҳужумчимиз маошни танласинми ёки Москва клубини?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!