Легионеримиз икки чемпионатни таққослади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг "Истиқлол" клуби ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов журналистлар билан суҳбатда Россия ва Эрон чемпионатларини солиштирди.

Унинг "Спорт-Экспресс" нашрига маълум қилишича, савия жиҳатдан Россия чемпионати Эрон лигасидан анча устун. Шу билан бирга, Ашурматов Россия Премьер-лигасидан Эрон чемпионатига ўтганидан афсусланмаслигини ҳам таъкидлади, чунки у доимий ўйин амалиётига муҳтож эди.

- "Рубин“ таркибида майдонга тушиш имконияти бор эди, лекин у қадар кўп эмасди. Шунинг учун ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўришни истадим, — деди  Рустам Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Рустамжон Ашурматов 2023–2025 йилларда Россия чемпионатида "Рубин" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Тажрибали ҳимоячи 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси кенг рўйхатига киритилган. Мусобақада Ўзбекистон футболчилари Колумбия, Португалия ва Конго Конго Демократик Республикаси терма жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!