
Легионеримиз клуби билан шартномани узайтирди
Тожикистон чемпионатида тўп сураётган легионерларимиз бор. Уларнинг орасида ярим ҳимоячи Фирдавс Абдусалимовни алоҳида кўрсатиш мумкин.
Чунки 29 ёшли ярим ҳимоячи 2021 йилнинг ёзида “Хўжанд” сафига қўшилган бўлиб, шундан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
2024 йил охирида шартномаси якунига етган футболчимиз жорий мавсум учун ҳам янги шартнома имзолади ва йил сўнгига қадар яна “Хўжанд” шарафини ҳимоя қилади.
Абдусалимов ундан аввал Самарқанднинг “Динамо” ва “Шердор” жамоаларида ўйнаган. Фирдавс “Хўжанд”да шу пайтгача 127 та учрашувда майдонга тушган.
Легионеримиз аллақачон хўжандликларнинг етакчисига айланиб улгурган ва бош мураббий Рустам Ходжаев бу йил ҳам уни ўз режаларига киритган.
Фикрлар