Легионеримиз муҳим голга ассистентлик қилди (видео)

Бугун Беларусь Олий лигасида 5-тур ўйинлари старт олди. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БAТЭ клуби ўз майдонида "Энергетик-БГУ" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлаб, жамоасининг иккинчи голига ҳаммуаллифлик қилди ва 79-дақиқада захирага олинди. Мазкур ғалабадан сўнг борисовликлар ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўрингда бормоқда.

Олий лига. 5-тур

БАТЭ - "Энергетик-БГУ" 2:1

Голлар: Драгун (21, 23) - Васильев (30 пен).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!