Легионеримиз ОФК сўровномасида Сон, Азмун ва Тареми каби юлдузлар билан курашмоқда
Осиё футбол конфедерацияси мунтазам равишда легионерлар ўртасида ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлаш борасида сўровнома ўтказиб келмоқда.
Бу сафар ундан Қозоғистоннинг "Актобе" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз Игорь Сергеев ҳам ўрин олди.
Игорь Сергеев "Актобе" Ўзбекистон
"Ордабаси"га қарши 82 дақиқа, 1 гол, 88 % паслар аниқлиги;
"Қизилжар"га қарши 66 дақиқа, 2 та аниқ зарба
"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Қозоғистон чемпионатига тезлик билан мослашиб олди. У "Ордабаси"га қарши ўйинда майдон марказидан киритган сенсационал тўпи билан 8 та гол урилган учрашувдаги энг унутилмас вазият эгаси бўлди",-дея изоҳ қолдирди ОФК расмий сайти.
Маълумот учун, ҳафтанинг энг яхши осиёлик легионери номи учун Сон, Азмун, Тареми каби машҳур юлдузлар кураш олиб бормоқда. Қуйидаги ҳавола орқали муносиб номзодга овоз бериш имкониятига эгасиз:
Фикрлар