Легионеримиз тўп тепаётган клуб "Пахтакор" билан ўйнайди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Шунингдек, Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Уфа" клуби ҳам айнан шу давлатда мавсумнинг қолган қисмига тайёргарлик кўрмоқда.
Рус клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоалар ўзаро назорат ўйинида майдонга тушади. Баҳс 10 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар