Легионеримиз трансфери энг зўрларидан бири бўлди. Энди у жамоасини чемпион қилиши керак!
Қозоғистон чемпионати ўзбекистонлик футбол ишқибозларига бегона эмас. Бу мамлакат клубларида анчадан бери ўзбек футболчилари тўп тепиб келади.
Янги мавсум олдидан ҳам қозоқ клублари орасида ўзбекистонлик чарм тўп усталарини ўз сафига қўшиб олганлари ва кўрикдан ўтказаётгани бор.
Нуфузли манбалардан бири – Sports.kz портали мавсумлар оралиғида амалга оширилган бешта энг муҳим трансферни аниқлади. Ушбу рейтинг илгари Қозоғистонда футбол ўйнамаган ва мамлакатга янги келган футболчилар трансферлари асосида тузилди.
5-ўрин: Алексей Шебетун (“Қизилжар”)
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 500 минг евро.
Алексей Киевнинг “Динамо” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. “Қизилжар” билан бир йиллик шартнома тузган 27 ёшли марказий ҳужумчи охирги жамоаси – “Шауляй” (Литва) сафида 60 та учрашувда 20 та гол ва 7 та ассист қад этган.
4-ўрин: Усмон Камара (“Астана”)
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 450 минг евро.
“Астана” 25 ёшли футболчи билан икки йиллик битим тузди. Гвинеялик футболчи ўтган мавсумда Грузиянинг “Динамо Тбилиси” жамоасида 35 та учрашувда рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилган. Бу футболчи ўтган йили Европа Чемпионлар лигаси саралаш турнирида “Астана” дарвозасини ишғол қилган эди.
3-ўрин: Аҳмад Ал-Мессауди (“Тобол”)
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 500 минг евро.
“Тобол” 28 ёшли таянч ярим ҳимоячисини бир мавсум ўйнатиб кўради. Бельгияда туғилган ва ушбу мамлакат ёшлар терма жамоасида ўйнаган Аҳмад Ал-Мессауди кейинчалик тарихий ватани Марокаш миллий терма жамоасини танлади. Бу футболчи Нидерландия, Бельгия ва Туркия чемпионатларида қатнашган.
2-ўрин: Иброҳимхалил Йўлдошев (“Қайрат”)
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 800 минг евро.
Янги мавсумда чемпионлик учун курашиши кутилаётган “Қайрат” ўзбек футболчисини Россия Премьер-лигаси иштирокчиси “Нижний Новгород”дан кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди.
Россия клубида чап қанот ҳимоячиси жами 63 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва бешта ассист қайл этган. Йўлдошев ўзини тарбиялаган “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлган. 22 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланади.
1-ўрин: Радослав Цонев (“Тобол”)
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 900 минг евро.
“Тобол” 28 ёшли марказия ярим ҳимоячи билан икки йил ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Болгариялик футболчи ўз ватанидан ташқари Италия чемпионатида “Лечче”, “Витебрезе” ҳамда “Монополи” каби жамоаларда тўп тепган. Цонев Болгария терма жамоаси сафида учта учрашувда иштирок этган.
Ўзбекистоннинг илк голи “кенгурулар”га қандай таъсир қилди?
Ўзбекистоннинг ғалабаси Европада қандай баҳоланди?
Фикрлар