Ўзбекистоннинг илк голи “кенгурулар”га қандай таъсир қилди?
Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг гуруҳ босқичидаги энг кескин ва муросасиз баҳслардан бири “В” гуруҳида Австралия ва Ўзбекистон терма жамоаларининг ўзаро учрашувида кузатилди.
Футболчиларининг аксарият қисми Европанинг кучли лигаларида тўп тепадиган австралияликлар ўз тарихида илк бор Осиё кубогининг гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлаш илинжида фақат ғалаба учун тўп тепди.
Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам “кенгурулар” билан ўзига хос ҳисоб-китоби бор эди. Футболчиларимиз бу рақиб дарвозасини кетма-кет тўртта учрашувдан бери бирор маротаба ҳам ишғол қилолмай келаётган эди.
Австралияликлар эса, ўз мақсадига етишига жуда яқин келди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида терма жамоамиз дарвозасига шубҳали пенальти белгиланди.
Бу вазиятда Одил Ҳамробеков йиқилган вазиятни тўп унинг қўлига орқа томондан теккан эди. ВАР тизимидагилар билан узоқ маслаҳатлашган ва вазиятни монитордан кўрган ҳакам 11 метрлик белгини кўрсатди. Мартин Бойл нуқтадан адашмади.
Таъкидлаш жоизки, австралияликлар учрашув давомида дарвозамиз томон саккизта зарба йўллади ва фақат пенальтидан тепилган тўп тўрга бориб тушди.
Иккинчи бўлимда Сречко Катанец амалга оширилган тактик ўзгаришлар 78-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Жавоб голи иштирокчилари захирадан ўйин қўшилган футболчилар бўлди. Жамоа сардори Жалолиддин Машариповнинг ажойиб узатмасини Азизбек Турғунбоев боши билан дарвозага жойлади.
Шу тариқа, Азизбек Турғунбоев австралияликларнинг 651 дақиқа давом этган голсиз сериясига нуқта йўқди. Грэм Арнольд шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида Англия терма жамоаси билан бўлган ўйинда биттагина гол ўтказиб юборган эди.
Ўша учрашувдан кейин австралияликлар қаторасига олтита учрашувда мағлубиятсиз ўйнаётган ҳамда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб, суперсерия қайд этиб келаётганди.
Австралиянинг ggatravel.com.au сайти Ўзбекистон билан бўлган ўйинда “кенгурулар”нинг камчиликларини таҳлил қилиб берди.
- “Соккероос” Осиё кубоги гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққан бўлса-да, жамоанинг бўш ўйини ва кўпроқ имкониятларга эга бўла олмагани навбатдаги ўйинлар олдидан хавотир уйғотмоқда.
Австралия терма жамоасига креативлик етишмади ва бунинг оқибатида Ўзбекистон билан очко бўлишишига тўғри келди.
Мартин Бойл 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба берди, лекин ҳакамнинг пенальти борасидаги қарори шубҳали бўлди ва “оқ бўрилар” учун омадсиз келди. Айнан мана шу уриниш бутун учрашув давомида рақиб дарвозасига тўғри борган ягона зарба бўлди холос.
Ўзбекистоннинг иккинчи бўлимда Азизбек Турғуновнинг голи эвазига ҳаққоний тарзда ҳисоб тенглаштирди ва гуруҳ баҳсларида иккинчи ўринни нақд қилди.
Грэм Арнольд жамоаси плей-офф босқичида шижоатлироқ ўйнамаса бўлмайди. Ҳозирги ҳолатда натижа ижобий бўлмаслиги мумкин, - деб ёзди ggatravel.com.au сайти.
Термада 93 та гол урган Чхетри Ўзбекистон дарвозасини нега ишғол қила олмагани сабабини айтди
Ўзбекистон футболчилари бугун бир шов-шув кўтариш учун ўйнайди!
Австралия билан ўйин олдидан Ўзбекистон етакчиси ўзгарди!
Фикрлар