Легионеримизга Жанубий Кореянинг учта клуби таклиф билан чиқди
Олег Зотеев 2020 йилги мавсумнинг ярмидан Жанубий Корея “К2” лигаси мусобақасида қатнашадиган “Чоннам Драгонс” таркибига кўчиб ўтганди.
У ерда футболчимиз 10 тача ўйинларда майдонга тушди ва битта гол ҳам урди. Эътиборлиси, Олег Зотеевнинг Корея майдонларидаги ўйинлари мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортди.
Натижада унга Кореянинг учта клубидан таклиф бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақида Зотеев sports.uz сайтига айтиб ўтди. Аммо олдин хабар берганимиздек, легионеримиз “Чоннам Драгонс” билан шартномасини узайтирди ва 2021 йилги чемпионатни ҳам ушбу жамоада ўтказади.
Тез орада Олег Зотеев билан уюштирилган суҳбатни sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.
Фикрлар