Легионеримизнинг дубли ҳам жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади

Бугун Тожикистон чемпионатида 3-тур учрашувлари давом эттирилди.

“Хатлон” ўз майдонида “Эсхата”ни қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Биз учун аҳамиятлиси, меҳмонлар сафида майдонга тушган ҳамюртларимиздан бири Санжар Рихсибоев дублга эришди. У 43 ҳамда 84-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ легионеримизнинг иккита голи ҳам жамоасига ғалаба тугул, ҳатто дуранг учун ҳам етарли бўлмади.

Боиси, мезбонлар 90+1-дақиқада ғалаба голини уришди. Янада қизиқ томони шундаки, 77-дақиқада “Хатлон” ўйинчиси майдондан четлатилди. У пайтда ҳисоб 1:1 эди. Рихсибоев эса 84-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2. Шундан кейин, майдонда бир киши кам бўлган мезбонлар қаҳрамонлик кўрсатиб, 88 ва 90+1-дақиқаларда муҳим голларни уриб ғалабани илиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!