Легионерлар: Абдухолиқовнинг дубли “Ас-Сайлия”га ғалаба келтирди (Видео)
Ads

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 26-турида ўзбекистонлик футболчилар Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” ўз майдонида “Ал-Вакра” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда “Ас-Сайлия” 3:1 ҳисобида зафар қучди. Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этишга муваффақ бўлди. Санжар Шоаҳмедов ўйинни асосий таркибда тушмаган бўлса-да, 61-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Мазкур ўйиндан кейин “Ас-Сайлия” очколари сонини 31 тага етказиб, 14 жамоа орасида 8-ўринга кўтарилиб олди. "Ал-Вакра" сўнгги поғонада бормоқда.