Легионерлар. Фозил Мусаев гол урган ўйинда “Жубила Ивата” ғалаба қозонди

 

Хабарингиз бор, Япониянинг “Жубило Ивата” клубида ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепади.

Бир неча дақиқа олдин J-ligaнинг 5-туридан ўрин олган “Жубило Ивата” – “Шимизу” учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз фаолият олиб бораётган “Жубило Ивата” 3:1 ҳисобида хафар қучди.

Эътиборлиси мазкур баҳсда Фозил Мусаев 22-дақиқада сариқ карточка ишлаб олган бўлса, орадан 15 дақиқа ўтиб Япония чемпионатидаги илк голини уришга эришди. Шунингдек, Фозил 78-дақиқада ўз ўрнини Матсуига бўшатиб берди.

Ушбу ғалабадан сўнг Мусаев жамоаси 7 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда. 

“Жубило Ивата” – “Шимизу” 3:1

Голлар: Моришита 6, Мусаев 37, Кавабе 48 - Чонг 90+4

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!