Легионерларимиз: Аҳмедов бугун Пато ва Витселга қарши ўйнаши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" клуби таркибида Хитой Суперлигасининг 5-турида "Тяньжинь Цюаньжянь " жамоасига қарши майдонга тушишиши мумкин.
Ҳамюртимизга бугун Аксель Витсель ва Алешандре Пато каби каби футболчилар рақиб бўлади. "Тяньжинь Цюаньжянь" ва "Шанхай СИПГ" жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 16:35да бошланади.
Учрашув натижаси ва ўйин ҳақидаги маълумотларни сайтимиз оқали билиб олишингиз мумкин.
Фикрлар