Легионерларимиз. Алишер Азизов жамоаси дуранг ўйнади

Бугун Қирғизистон Топ лигасида иккинчи турга якун ясалди. Турнинг энг сўнгги баҳсида ҳамюртимиз Алишер Азизов тўп сурадиган “Дордой” жамоаси “Олой” жамоаси меҳмони бўлди.

Мавзуга оид: Легионерларимиз. Галиулин ва Давлатов жамоалари дуранг ўйнашди

Мазкур икки жамоа қирғиз футболи грандлари саналади ва ўйин ҳам шунга яраша қизиқарли тарзда кечди ва хаттоки учрашув ҳаками ҳар иккала жамоадан бир нафардан футболчини четлатишга мажбур бўлди. Ўйинга тўҳталадиган бўлсак, дастлаб “Дордой” биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Легионерларимиз. Фозил Мусаев жамоасида мағлубият

Ушбу натижадан сўнг “Дордой” ва “Олой” жамоаларининг очколари 4 тага етди хамда улар 2-3 ўринларни эгаллаб туришибди. Учинчи тур ўйинларига эса 22 апрельда старт берилади.

Қирғизистон Топ лигаси. 2-тур

“Олой” – “Дордой” 1:1

Голлар: Одилжон Абдураҳмонов – Анатолий Власичев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!