Легионерларимиз. Бугун Ахмедов, Мусаев, Гейнрих ва бошқа легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов тўп тепадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафарда “Вестерн Сидней Уондерерс” жамоаси билан куч синашади.

Қозоғистонда эса мамлакат кубоги ўйинлари ўтказилади. Чорак финалда терма жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси сафарда “Жетису” билан ҳисоб-китоб қилади. Саломовнинг “Атирау”си эса ўз майдонида “Актобе” билан баҳс олиб боради.

Японияда одатдагидек, ҳафта ўртасида J лига кубоги ўйинлари ўтказилади. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепадиган “Жубило Ивата” клуби “Шимуцу” меҳмони бўлади.

Россия Биринчи дивизионида эса 36-тур ўйинларига старт берилади. Вагиз Галиулин фаолия олиб борадиган “Тосно” сафарда “Тамбов”га қарши ўйнаса, Бобур Давлатовнинг “Нефтехимик”и “Тюмень”га қарши майдонга тушади.

15.00 “Вестерн Сидней Уондерерс” – “Шанхай СИПГ”(Одил Ахмедов)

15.00 “Шимуцу” – “Жубило Ивата”(Фозил Мусаев)

16.00 “Жетису” – “Ордабаси”(Александр Гейнрих)

17.30 “Атирау” – “Актобе”(Шавкат Саломов)

18.00 “Тамбов” – “Тосно”(Вагиз Галиулин)

18.00 “Тюмень” – “Нефтехимик”(Бобур Давлатов)

22.15 “Сахам” – “Жалам”(Максимилиан Фомин)

Мазкур ўйинларнинг натижасини SPORTS.uz ахборот-порталида кузатиб боринг.

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!