Легионерларимиз. Бугун Файзуллаев, Жиянов ҳамда Йўлдошев жамоалари ўйнайди

Бугун ҳам Россия кубоги баҳслари бўлиб ўтади. 

Легионеримиз Аббосбек Файзуллаев шарафини ҳимоя қилаётган ЦСКА ўз уйида "Оренбург"ни қабул қилади. Учрашув 20:30да старт олади. Ўтган ойда жамоасининг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев ушбу баҳсни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳамда Русланбек Жияновлар ҳаракат қилаётган "Нижний Новгород" сафарда Москванинг "Динамо" жамоаси билан ўйнайди. Бу баҳс 22:45да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!